Ўзбекистонда 24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 54  кишига кўпайиб, 6901 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 10 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 14 таси Тошкент шаҳрида (шундан 11 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси аҳоли орасида);
  • 14 таси Самарқанд вилоятида (шундан 6 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 таси эса аҳоли орасида);
  • 11 таси Тошкент вилоятида (шундан 7 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 таси аҳоли орасида);
  • 5 таси Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Аввал 24 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 92 кишига кўпайиб, 6847 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.

Кун давомида 239 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди ва 7 июндаги кунлик рекорд янгиланди. Шу тариқа 24 июнни ҳам қўшиб ҳисоблаганда июнь ойининг ўзида беш марта: 7 июнь куни 237 кишида, 16 июнь куни 230 кишида, 20 июнь куни 207 киши, 23 июнь куни 201 кишида инфекция аниқланиб, бир кунда касалланганлар сони 200 нафардан ошган.

Кун давомида Ўзбекистонда жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Соғайганларнинг умумий сони 4685 нафарни(68 фоиз) ташкил этган.

Ҳозиргача коронавирусга чалинганларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.