Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Хабарда қайд этилишича, Тошкентда инфекциядан соғайганларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл. Энг ёши улуғи 66 да, энг кичиги эса 10 ёшда. Тошкент шаҳри ва вилоятида эпидемия бошланганидан бери 4211 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, соғайганлар сони эса 2470 нафарни ташкил қилмоқда.

Андижон вилоятида COVID-19’дан тузалганлар сафига 43 ёшли эркак қўшилди ва соғайганларнинг умумий сони 181 нафарга етди. 13 нафар бемор даволанмоқда.

Бухоро вилоятида 2 нафар эркак ва 4 нафар аёл касалликдан фориғ бўлган. Энг ёши каттаси 52 да, энг кичиги эса 2020 йилда туғилган қизалоқ. Мазкур ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 478 нафарга етиб, 29 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Самарқанд вилоятида 51 ёшли аёл ва 26 ёшли эркак коронавирусдан тзуалган ва инфекциядан соғайганлар сони 386 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 26 нафар бемор даволанмоқда.

2020 йил 24 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 4588 нафарга етган.

Ўзбекистонда 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 93 кишига кўпайиб, 6755 нафарга етган. Соат 17:00 ҳолатига кўра 92 та янги ҳолат аниқланган ва COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 6847 нафарни ташкил қилмоқда. ССВ берган ахборотга кўра, 18 нафар беморнинг аҳволи оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи эса ўта оғир ҳолатда.

Ўзбекистонда июнь ойи давомида тўрт марта бир кунда касалланганлар сони 200 нафардан ошган: 7 июнда — 237 киши, 16 июнда — 230 киши, 20 июнда — 207 киши ҳамда 23 июнда — 201 киши.