Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Тузалганларнинг 9 нафари эркаклар, 1 нафари аёл. Беморларнинг ёши каттаси 59 да, энг кичиги эса 20 ёшда.

Шу тариқа Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2567 нафарга етди.

24 июнь куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайгани, кейинчалик тузалганлар сафига Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 72 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 15 нафар, жами 87 нафар бемор қўшилгани хабар қилинганди. Кун давомида Ўзбекистонда жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Соғайганларнинг умумий сони 4685 нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 24 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 92 кишига кўпайиб, 6847 нафарга етгани хабар берилганди. Ҳозиргача коронавирусга чалинганларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.