Ўзбекистонда 2020 йил 28 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7948 (+135) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 108 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар) орасида;
  • 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида, 1 нафари аҳоли орасида);
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь кун давомида Тошкентда 67 нафар, Қашқадарёда 14 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, мамлакатда инфекциядан фориғ бўлганлар (67 фоиз) сони эса 5329 нафарга етган.

Ҳозирда мамлакатда 2597 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 (+88) нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 22 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этди. Маълумот учун, июнь ойининг ўзида 7 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.