Ўзбекистонда 2020 йил 30 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87 кишига кўпайиб, 8503 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 74 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 18 нафари Тошкент вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида);
  • 17 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида);
  • қолган 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 5682 нафар фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда мамлакатда 2795 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввал Ўзбекистонда 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 кишига кўпайгани, соат 17:00 ҳолатига кўра эса яна 87 кишида коронавирус аниқланиб касалланганларнинг умумий сони 8385 нафарга етгани ҳақида хабарлар берилган.

Ҳозирга қадар мамлакатда 26 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора жиддийлашаётганини ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 1 июлдан бошлаб, қатор карантин чекловлари кучайтирилади. Ўзбекистондаги барча буюм бозорлари ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ёпилади. «Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда соат 23:00 дан кейин кўчада юриш тақиқланди. «Сариқ» ҳудудларида соат 22:00 дан кейин махсус рухсатномасиз юрган автомобилларга қарши назорат кучайтирилади.