Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб барча ҳудудлардаги йирик буюм бозорлари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ёпилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг 30 июнь куни эълон қилинган ахборотида маълум қилинган.

«Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади», — дейилади комиссия ахборотида.

Хабар тўлдирилмоқда