Хитойлик опера хонандаси Лю Кэцин TikTok ижтимоий тармоғида мамлакат етакчиси Си Цзиньпинга жуда ўхшагани учун блокланди. Бу унинг ижтимоий тармоқда учинчи марта блокланиши, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: YouTube

63 ёшли Лю Кэцин мунтазам равишда ўз шахсини тасдиқласа ҳам унинг аккаунти блокланишда давом этмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда унинг саҳифаси мавжуд, бироқ кўплаб видеолар остига изоҳ ёзиб бўлмайди.

Фото: Daily Мail

67 ёшли Хитой етакчисининг қиёфадоши Берлинда яшайди. Унинг саҳифасида 40 мингдан ортиқ фолловери бор.