Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 44 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 13 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, жами 110 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3495 нафар бемор соғайган.

Бухоро вилоятида эса COVID-19’дан тузалганларнинг сони 504 нафарга етган.

Самарқанд вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 400 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 74 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлган.

1 июль кун давомида 165 нафар (аввал 55 нафар бемор тузалганди) бемор COVID-19’дан тузалиб, Ўзбекистонда инфекциядан соғайганларнинг умумий сони 5847 нафарга етди.

Аввал Ўзбекистонда 2020 йил 1 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 44 нафарга кўпайиб, 8671 кишини ташкил қилгани ҳақида хабар берилган.

15 мартдан ҳозирга қадар жами 26 киши COVID-19 қурбонига айланган.