«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.

«Бобиллик амалдорлар тарафидан юборилган шикоят: ‘Мен кунжут экилган далам учун етарли миқдорда сув олмаяпман. Кунжут ҳосили сувсизликдан нобуд бўлмоқда. Мени огоҳлантирмагансиз деб менга кечроқ хабар берманғ. Кунжут ҳосили нобуд бўлмоқда. Ибби Илабрат бунга гувоҳ бўлди. Кунжут ҳосили нобуд бўлади ва мен сизни огоҳлантирдим», – Папирусга ёзилган битиклар туркумидан, Қадимги дунё тарихи борасида подкастлар сайти.

«Совет пахтаси Америка пахтасига қарама-қарши қўйилган мен кўрган ягона постер. ‘Совет Иттифоқининг пахта мустақиллигига эришишда хирмонни кенгайтирайлик’. Қизиғи шундаки, ўша пайтда (1931 йил) Совет Иттифоқи ва АҚШ муносабатлари яхши эди. Афроамерикаликлар Ўзбекистонда бўлиб, пахта уруғини олиб келишганди», – Никита Макаренко, блогер.

«Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. ‘Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ Президент фармони қабул қилинди. Агентлик ушбу ҳужжатга кўра ташкил этилмоқда», – Адлия вазирлиги Twitter саҳифаси.

Трамп қамоққа олиниши борасида: «Эрон ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампни Қосим Сулаймонийнинг ўлимида иштироки сабабли қамоққа олинишини эълон қилди», – The Spectator Index Twitter саҳифаси.

Президент Трамп The New York Times нашри ўтказган ижтимоий сўровларга қандай жавоб бергани ҳақида: «Ҳеч нарса қилмаётган демократларни огоҳлантираётганим учун узр сўрайман. Ички ижтимоий сўровларда ҳозирча яхши натижаларга эришяпман. 2016 йилда бўлгани каби The New York Times нашри ижтимоий сўровлари сохта! The Fox News ўтказган сўровлар эса мутойиба! Ижтимоий сўровлар бу латифа! Мен сайловда ғолиб бўлсам, улар мен ва сайловчилардан кечирим сўрайди деб ўясизларми? Халқ адолатни, тартибни ва хавфсизликни истамоқда!» – Дональд Трамп, АҚШ президенти.

«Тарихий сана! Бу имзо натижасида Конституцияга киритилаётган тузатишлар Грузияда янги демократик ислоҳотлар учун йўл очади. Бугун бизнинг барқарорлигимиз энг муҳими!», – Саломе Зурабишвили, Грузия Республикасининг бешинчи президенти.

«Шафқатсизликлар содир этилаётган бўлса-да, нима учун одамлар қонуний ҳужжатлаштирилган далилларни инкор этаётганининг икки сабаби мавжуд: биринчиси, улар хиёнатчиларга ҳавас қилишади ва уларнинг даҳшатли ҳақиқатни яширишларини ёқлашади; иккинчидан, ўтмишда содир этилган шафқатсизликларни яшириш билан улар янги жиноятларни содир этишга умид қилишади», – Эндрю Строэлин, Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот фаоли.

«АҚШда кунига коронавирус билан касалланганлар 100 мингни ташкил қилиши мумкин, дейди Фаучи», – Мэтью Ҳерпер, блогер ва Twitter фойдаланувчиси.

«Орқадоғ пайғамбар ёшига етиши муносабати билан эҳсон қилди», – @davletovuz’нинг Twitter’даги саҳифасидан.

«16 кунни оилам билан изолатясияда ўтказдим. Коронавирусдан тузалиб кетдим. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Иссиғим, йўталим, нафас олишдаги қийинчилигим ўтиб кетди. Ҳид билиш ва таъм билиш қайтмоқда. Жисмоний ҳолсизлик сезилмоқда, аммо белгилари кучсиз» – Азим Азимов, Twitter фойдаланувчиси.

«Ҳиллари Клинтон президент бўлганида пандемия билан қандай курашган бўлар эди, тасаввур қила оласизми?! Кучли ақл соҳибаси пандемияга қарши самарали чора кўрган бўлар эди. Она ва буви сифатида у АҚШнинг соғлиқни сақлаш тизими ҳақида қайғурган бўлар эди!», – Барбара Стрейзанд, Голливуд актрисаси.

Барчанинг ҳафсалисини пир қилаётган Трамп нима демоқда?

«Мен мамлакатдаги ёлғиз жангчиман», – Дональд Трамп, АҚШ президенти.

«АҚШ ва халқаро ташкилотлар Сурияга Асад, Россия, Эрон келтирган зарарларни қоплаш учун 696 миллион доллар инсонпарварлик ёрдами кўрсатди», – АҚШ давлат департаментининг рус тилидаги саҳифаси.

«The New York Times нашри Россия Толибонга америкалик ҳарбийларни ўлдирганлик учун мукофот тўлаши ҳақида ёзди. Россия Федерацияси бу маълумотни фейк хабар деб баҳолади. Америкалик демократлар эса МРБ ва Миллий хавфсизлик бу ҳақида бохабар бўлганми аниқламоқчи», – DW радиоси.

«АҚШдаги норозилик намойишлари ортиқ қора танлилар ҳуқуқи учун курашдан кўра, марксизм ва маочилик ҳаракатига ўхшаб кетмоқда», – Марко Рубио, америкалик сенатор.

https://twitter.com/marcorubio

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.