Коронавирус инфекциясига чалинган қашқадарёлик беморнинг шифокорга кеч мурожаат қилиши унинг вафотига сабаб бўлди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. исмли эркак 2020 йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент—Қарши тезюрар («Афросиёб») поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.

Бемор бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб, даволаниб юрган.

29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Қашқадарёлик эркак Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 27-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 26 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: