Ўзбекистонда 1 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 8627 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • 85 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,
  • 24 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида),
  • 2 нафари Тошкент вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси),
  • 5 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида),
  • 7 нафари Хоразм вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида),
  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 5682 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (66 фоиз) соғайган, ҳозирга қадар 26 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 2919 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.