Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 528 кишида коронавирус аниқланди, шунингдек 981 кишида касалликнинг белгисиз ҳолати қайд этилган, деб хабар берди Tengrinews.

Фото: Akipress

Коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

  • Нур-Султон — 40 / 81;
  • Олмаота — 110 / 195;
  • Чимкент — 18 / 43;
  • Ақмўла вилояти — 42 / 52;
  • Ақтўбе вилояти — 40 / 63;
  • Олмаота вилояти — 95 / 111;
  • Атирау вилояти — 210 / 287;
  • Шарқий Қозоғистон вилояти — 52 / 111;
  • Жамбил вилояти — 34 / 45;
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 72 / 112;
  • Қарағанда вилояти — 51 / 97;
  • Костанай вилояти — 4 / 11;
  • Қизилўрда вилояти — 82 / 105;
  • Манғистов вилояти — 77 / 83;
  • Павлодар вилояти — 20 / 59;
  • Шимолий Қозоғистон вилояти — 20 / 28;
  • Туркистон вилояти 14 / 26.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 22 836 кишига етган. Ҳозирга қадар 13 845 киши соғайган, 188 киши вирус қурбонига айланган. Шунингдек, 19 738 киши коронавирусни белгисиз ташувчи сифатида қайд этилган.

Қирғизистонда 2 июль ҳолатига кўра, яна 526 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Kloop хабар берди.

Коронавирусга чалинган янги касалларнинг 211 нафари Бишкек шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, қуйидаги ҳудудларда ҳам коронавирус билан касалланиш бўйича янги ҳолатлар қайд этилган:

  • Чуй вилояти — 231;
  • Ўш вилояти — 6;
  • Ўш шаҳри — 19;
  • Жалолобод вилояти — 27;
  • Талас вилояти — 1;
  • Иссиқкўл вилояти — 10;
  • Боткен вилояти — 8.

Ўтган бир сутка ичида 87 кишига шифохоналардан жавоб берилган.

Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони 6261 кишига етди, уларнинг 66 нафари вирус қурбонига айланган. Ҳозирга қадар 2530 нафар бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Афғонистонда ўтган бир сутка ичида яна 319 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tolo News.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 31 838 кишини ташкил этмоқда.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусдан ҳозирга қадар 15 411 бемор даволанишга муваффақ бўлди. Ўтган бир сутканинг ўзида 1520 киши соғайган. Умумий ҳисобда 774 киши касаллик оқибатида вафот этган.

Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 6005 кишига етди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига келтирилган.

Ўтган сутка давомида яна 51 кишида коронавирус аниқланган.

Мамлакатда ўтган бир сутка ичида 56 кишига шифохонадан жавоб берилган. Тожикистонда ҳозирга қадар 52 киши COVID-19 қурбонига айланган, 4624 бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистонда 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 нафарга етди. Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 5847 нафар фуқаро (65 фоиз) соғайган. 15 март, яъни Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери жами 27 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.