The New York Times газетаси АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги Африка маданияти ёки инсонлар ҳақида гап кетаётган бўлса, black («қора») сўзини бош ҳарф билан ёзадиган бўлди. Бу ҳақда газета баёнотида маълум қилинган.

Фото: «Jrnlst.ru»

«Афроамерикалик» жумласи АҚШдаги қора танлиларга нисбатан ишлатиладиган «муқобил сўзлигича» қолади, бироқ журналистлар субъектнинг ўзи маъқул кўрган терминни танлаши керак бўлади.

NYT «оқ» сўзини кичик ҳарфлар билан ёзишни давом этади, чунки у умумий маданият ва тарихни тасвирламайди (масалан, «қоралар» каби).

Бундан ташқари, «оқ» сўзини ултраўнгчилар (ирқий нотенглик тарафдорлари) бош ҳарф билан ёзади, шунинг ўзи бу каби усулдан қочиш учун сабаб бўла олади, дейилади хабарда.

NYT ирқ ёки этник келиб чиқишга боғлиқ контекстларда «жигарранг» терминини ҳам кичик ҳарфлар билан ёзади ва уни эҳтиёркорлик билан ишлатади. «Жигарранг» сўзидан жуда кўп турфа инсонларни ифодалашда фойдаланилади: Лотин Америкаси, Яқин Шарқ, Осиё ва мамлакатнинг туб аҳоли борасида. Шу сабабли бу ўқувчига доим ҳам тушунарли бўлавермайди.

«Газетанинг эски қоидалари — ирқ ёки этник келиб чиқишни ёдга олиш фақатгина ўқувчига тушунарли ва ўринли бўлса ишлатилади», — дейилади баёнотда.

Газетанинг бу каби қарор қабул қилишига, АҚШда ирқчилик борасида содир бўлаётган оммавий тартибсизликлар сабаб бўлган.

Ирқчилик мавзуси май ойи охирида афроамерикалик Жорж Флойдни Миннеаполисда полиция ходимлари қўлга олиб, кўчада бир нафар ходим томонидан тизза билан бўғиб қийноққа солингани, якунда Флойд касалхонада вафот этганидан сўнг бошланди. Унинг ўлими АҚШ ҳамда Европада ирқчилик ва ижтимоий тенгсизлик муаммоларига қарши норозилик намойишларининг бошланишига туртки бўлди.

АҚШдаги Black Lives Matter («Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим») ҳаракати ўз акциялари давомида қулчилик ва расизмга алоқадорлиги тахмин қилинган тарихий шахсларнинг ҳайкалларини бузиб ташлаш ёки қулатиш ҳаракатларини амалга оширмоқда.