Қиролича Эбигейл лақабли ўн уч ёшли кенгуру дунёдаги энг меҳрибон жонивор бўлса керак, деб ёзади Esquire. Кенгуру ҳар кунини одамлар билан қучоқлашишдан бошлайди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Эби бир неча ойлик пайтида онасини йўқотиб, ҳайвонлар бошпанасига олиб келинган. Жажжи кенгуру бир неча жойидан жароҳатланган эди.

Ушбу марказ етим бўлиб қолган кенгуруларга ёрдам кўрсатиб, кейин уларни табиат қўйнига қўйиб юборади. Бироқ Эби марказда 13 йилдан бери яшайди.

Маълум бўлишича, кенгурунинг хотираси жуда яхши ҳамда у ўзига ғамхўрлик қиладиган одамларга бошқача муносабатда бўлади.

Кўпчилик австралияликлар мамлакатда кенгурулар жуда кўп деб ҳисоблайди ҳамда уларни гўшт ва териси учун овлайди.

Ушбу жонивор экспорти мамлакатга йилига 29 миллион доллар даромад олиб келади. Бундан ташқари, бу соҳада тўрт мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган.