12:23, 03.07.2020 // 85331

Болливуд актёрларининг ўзига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизлари (фото)

Қуйидаги юлдузларнинг қизларни кўриб, уларнинг отасига икки томчи сувдек ўхшашини пайқаш қийин эмас.

Шоҳруҳ Хон ва қизи Сухана

Фото: «Яндекс Дзен»

Болливуд қироли Шоҳрух Хон нафақат маҳоратли актёр, балки оилапарвар инсон экани билан ҳам мухлислар эътирофига сазовор бўлган. Рафиқаси Гаури билан салкам 30 йилдан буён бахтли ҳаёт кечираётган актёрнинг икки ўғли ва бир қизи бор. Шоҳрух Хоннинг фарзандлари, хусусан, қизи Сухана отасига икки томчи сувдек ўхшайди. 20 яшар Сухана ҳам отасининг изидан боришни афзал билган чоғи театрларда рол ижро қилиб ўз истеъдодини намоён қилиб келади.

Амитабҳ Баччан ва қизи Швета

Фото: «Яндекс Дзен»

Ҳинд киносаноатининг тирик афсонаси Амитабҳ Баччаннинг қизи Шветанинг ташқи кўриниши отасига жуда ҳам ўхшайди. Кўриниши ўхшагани билан ота ва қизнинг касб борасидаги танловлари бир-биридан фарқ қилади. Ота-онаси юлдуз экани сабаб барча ҳинд киносининг эшиклари очиқ бўлишига қарамай, Швета актриса бўлишни истамай дизайнерликни танлаган.

Ажай Девган ва қизи Ниса

Фото: «Яндекс Дзен»

Юлдузли жуфтлик Ажай Девган ва Кажолнинг бир ўғил ва қизи бор. Мухлислар актёрнинг қиз фарзанди Нисунинг отасига қуйиб қўйгандек ўхшашини таъкидлашади. Уларнинг суратига назар ташлаб эса ўхшатиш бежиз эмаслигини билиш мумкин.

Чанки Пандей ва қизи Ананя

Фото: «Яндекс Дзен»

Актёр Чанки Пандейнинг 21 яшар қизи Ананя ота касбини танлаган. Унинг ташқи кўринишига назар ташлаб, нафақат танлови, балки қиёфаси ҳам отасиники сингари эканини билиш мумкин.

Сунил Шетти ва қизи Атя

Фото: «Яндекс Дзен»

Актёрнинг қизи Атянинг кўриниши ва ақллилиги отасига ўхшайди.

Акшай Кумар ва қизи Нитара

Фото: «Яндекс Дзен»

Ёшлигида Болливуднинг деярли барча актрисалари билан учрашган актёр турмуш ўртоқ сифатида Твинкл Кҳаннани танлаган. Акшай Кумар 45 ёшида қизли бўлган, унга қадар биргина ўғли бўлган. Қизи Нитара отасига қуйиб қўйгандек ўхшайди.

Энг кўп ўқилган

Қидирув