UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди. Бу ҳақида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram’даги каналида хабар берди.

Фото: «Чемпионат»

Абдулманап Нурмагомедов узоқ давом этган кома ҳолатидан ўзига келмади ва 57 ёшида дунёдан кўз юмди.

«Қайғули хабар менгача етиб келди. Абдулманап Нурмагомедов бу дунёдан кўз юмди. Бутун чечен халқи номидан Абдулманап Магомедович оиласига ҳамдардлик билдираман», — дея ёзади Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Абдулманап Нурмагомедовга пневмония ташхиси қўйилганди, мураббий коронавирусга таҳлил топширишдан бош тортган. Кейинроқ унинг коронавирусга чалингани маълум бўлганди. Май ойида унинг ҳолати ёмонлашган ва мураббий Москвага олиб келинган. 13 майда мутахассис кома ҳолатига тушиб қолгани хабар қилинди. Орадан маълум муддат ўтгач, Ҳабиб отасининг ҳали ҳам ўзига келмаганлигини айтганди.

Маълумот учун, Абдулманап Нурмагомедов 1962 йил 10 декабрда Доғистонда туғилган. Дзюдо ва самбо бўйича Украина чемпиони. Россияда хизмат кўрсатган мураббий. Жанговар самбо бўйича Доғистон терма жамоаси катта мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Мавзуга доир: