Ўзбекистонда 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 кишига кўпайиб, умумий касалланганлар сони 9199 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • 69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
  • 48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида);
  • 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3138 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда. 15 март, яъни Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери жами 27 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.