«Союзмультфильм» бошқарув раиси Юлиана Слашёванинг маълум қилишича, россиялик томошабинлар Карлсон ҳақидаги мультфильмнинг давомини кўра олмайди. Бунга асарнинг муаллифлик ҳуқуқига эгалик қилувчи Астрид Линдгреннинг авлодлари билан келиша олинмаётгани сабаб қилиб кўрсатилган, деб хабар беради «Film.ru».

Кадр: «Союзмультфильм»

«Карлсонга оид масалани ҳозирча ҳал этганимиз йўқ, чунки Астрид Линдгреннинг авлодлари муаллифлик ҳуқуқи борасида ўз тушунчаларига эга ва биз улар билан келиша олмадик. ‘Карлсон’нинг русча давоми бўлмайди. Таъкидлаш керакки, Россия — Карлсонни эмпатик, зарарли, бироқ барча севадиган мутлақо ижобий персонажга айлантирган ягона давлат. Лицензияни харид қилган бошқа бирор мамлакат буни уддалай олмаган», — дейди Слашёва.

Бундан ташқари, студия 16 йил олдин Японияга сотиб юборилган Чебурашка ҳақидаги мультфильмга оид масалани ҳам ҳал этмаган. Яқинда «Союзмультфильм» уларнинг даъволарига қарши чиқишга қарор қилган ва ҳозирча вазиятга бирор ечим топилмаган.

Аввалроқ «Союзмультфильм» «Сеними, шошмай тур!» мультсериалининг янги эпизодларини томошабинлар учун қайта тақдим этиши режалаштирилаётганини ва у 52 қисмдан иборат бўлишини маълум қилганди. Маълумотларга кўра, янги қисмларда бўри жинси ва кроссовкада бўлади ва сигарет чекмайди.