Бухоролик коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга Икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража ташхиси қўйилган.

«Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди», — дейилади ССВ хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор аёл қайси куни вафот этганига аниқлик киритмаган.

Бухоролик 35 ёшли аёл Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 31-беморга айланди. ССВ коронавирусдан вафот этган барча беморларнинг ҳам ёшини келтирмаган. Аммо ёши келтирилганлари орасидаги энг ёши бухоролик 35 ёшли Д.Ш. исмли аёл бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 30 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: