Июль ойининг илк ҳафтасида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги кундалик ҳаёт.

Фото: «ТАСС»

Фаластинда Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи Исроил томонидан аннексия қилиниши борасидаги режаларга қарши намойиш бўлиб ўтди.

Фото: Reuters

Еврокомиссия COVID-19’ни даволашда вирусга қарши ремдесивир препаратидан фойдаланишни маъқуллади.

Фото: EPA

Берлиндаги Шарлоттенбург туманида вино фестивалига тайёргарлик бошланди.

Фото: Reuters

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида мингдан ортиқ мотокурьерлар меҳнат шароитларининг бузилиши кетидан намойишга чиқди.

Фото: EPA

Саудия Арабистони Яманнинг бир қанча провинциялари, жумладан, пойтахт Сане шаҳрига ҳам авиазарбалар берди. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Фото: Reuters

Сербиянинг Белград шаҳридаги кўргазмалар залида университетга кириш имтиҳонларини топшираётган абитуриентлар.

Фото: Reuters

Ғазо шаҳрида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда Қуръонни ёд олиш машғулотларига келаётган қизалоқ.

Фото: Getty Images

Индонезиянинг Жакарта шаҳри яқинидаги ҳудудда варрак кўтариб юрган болакай.

Фото: Reuters

Испаниянинг Валенсия шаҳридаги океанариумда сузиб юрган Белуха дельфини.

Фото: EPA

Даниянинг Копенгаген шаҳридаги метро бекатида рассом Жепп Хейна томонидан яратилган ҳаво шарлари.

Фото: EPA

Германиянинг Штральзунд шаҳри узра қуёш чиқиши.

Фото: «ТАСС»

Покистоннинг Карачи шаҳрида жазирама.

Фото: EPA

Гонконгдаги ҳайвонот боғларидан бирида одамларнинг қўлидан емиш олаётган улкан Альдабра тошбақаси.

Фото: EPA

Германиянинг Магдебург шаҳридаги маккажўхори даласида юрган кийик.

Фото: «ТАСС»

АҚШнинг Канзас Сити шаҳрида қуёш ботиши.

Фото: «ТАСС»

Шотландиянинг сафари боғларидан бирида юрган жирафа.

Фото: «ТАСС»

Кения ўтлоқларида юрган туя.

Фото: Reuters