Ўзбекистонда 4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95 кишига кўпайиб, 9500 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 27 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида,
  • 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида),
  • 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида),
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 6251 нафар бемор (65 фоиз) соғайган. Шу пайтга қадар 29 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда мамлакатда 3220 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш бўйича умумий ҳисобда 1 246 691 та тест ўтказилди.