Тиббиёт фанлари номзоди Михаил Гинзбург саратондан ҳимоя қилувчи ва хотирани мустаҳкамлайдиган оддий ва барчага маълум маҳсулот номини эълон қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Самара Диeтология ва диeтотерапия илмий-тадқиқот институти мутахассисининг таъкидлашича, оддий нўхат бир қатор фойдали хусусиятларга эга. Олимнинг сўзларига кўра, унинг таркибидаги оқсил ва кремний коллаген ва эластин синтезида иштирок этади. Ушбу моддалар терини ёшартириш, суяклар ва бўғимлар мустаҳкамлигида муҳим рол ўйнайди.

Нўхатдан онкологик касалликлар профилактикаси сифатида ҳам фойдаланса бўлади, ундаги никотин кислота қон томирлари деворларини ҳимоя қилади ва ёшга боғлиқ касалликларнинг олдини олишда муҳим.

B1 витамини марказий нерв тизими ва бош мияга ижобий таъсир кўрсатади. Маҳсулот калориявийлигининг пастлиги ва ўсимлик оқсилининг мавжудлиги эса озишга ёрдам беради.

Мутахассиснинг қайд этишича, нўхатдаги метеоризм (ичакларда ортиқча газ тўпланиши) унинг камчилиги ҳисобланади, бироқ дуккакли ўсимликларни мунтазам истеъмол қилиш бу каби таъсирни камайтиради.

Аввалроқ Британияда саратоннинг даволаб бўлмайдиган шаклига қарши дори воситаси яратилгани маълум бўлганди.