Ўзбекистонда 5 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84 кишига кўпайиб, мамлакатда умумий касалланганлар сони 10 020 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

16 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

27 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида);

22 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида);

19 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Ўзбекистонда 5 июнь соат 09:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 кишига, соат 17:00 ҳолатига кўра эса 107 кишига кўпайгани ва мамлакатда умумий касалланганлар сони 9936 нафарга етгани ҳақида хабар қилинган. Шу тариқа кун давомида жами 312 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Кун давомида Тошкентда 71 ёшли  онахон45 ёшли эркак ва 49 ёшли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани эълон қилинди. Эпидемия бошланганидан бери жами 34 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

ССВ берган хабарга кўра, 5 июль кун давомида жами 159 нафар фуқаро касалликдан фориғ бўлган.