Ўзбекистонда 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 121 кишига кўпайиб, мамлакатда умумий касалланганлар сони 9829 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 106 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида);
  • 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида);
  • 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3373 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда. 15 мартдан буён 31-нафар бемор касаллик асоратларидан вафот этган.