Ўзбекистонда 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 107 кишига кўпайиб, мамлакатда умумий касалланганлар сони 9936 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 33 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 66 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 59 нафари аҳоли орасида);
  • қолган 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтга қадар пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатда жами 6446 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (65 фоиз) соғайган.

«Ҳозирда мамлакатимизда 3457 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 121 кишига кўпайиб, мамлакатда умумий касалланганлар сони 9829 нафарга етганди. 15 мартдан буён 33 нафар бемор касаллик асоратларидан вафот этган.