Тошкентда яшовчи 45 ёшли З.да бир неча кун давомида коронавирус инфекцияси аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарда қайд этилишича, бемор касаллик аломатларига қарамай шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмаган, уй шароитида даволанишда давом этган.

Оқибатда 2020 йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан олиб келиниб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Беморга юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.

Унинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи малакали шифокорлар ва етакчи мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва телемедицина орқали бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Бунгача Ўзбекистонда 32 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: