Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Юнусобод туманида яшовчи, 49 ёшли Н.У. исмли аёл бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган.

3 июль куни бемор хусусий клиникада коронавирусга таҳлил топширган. Шу куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Унга икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, кома I ташхиси қўйилган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди. Беморнинг қайси куни вафот этганига ССВ аниқлик киритмаган. 49 ёшли аёл Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 34-бемор бўлди.

Кун давомида ССВ коронавирусдан учта ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Бунақаси ҳали Ўзбекистонда кузатилмаганди. 5 июль куни вафот этгани хабар берилган учала бемор ҳам Тошкентда ҳаётдан кўз юмган.

Бунгача Ўзбекистонда 33 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: