Италиялик таниқли композитор Эннио Морриконе 91 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди TJournal.

Фото: Reuters

Композитор ўлимидан бир неча кун аввал йиқилиб тушган, ҳамда тос суягини синдириб олган. Йиқилиш асоратлари кекса санъаткорнинг ўлимига сабаб бўлган.

Морриконе кўплаб Голливуд фильмларига мусиқалар ёзгани билан машҳур.

Унинг мусиқаларидан «Профессионал», «Яхши, ёмон, баджаҳл», «Пианиночи ҳақида афсона», «Озод қилинган Жанго», «Жирканч саккизлик» каби фильмларда фойдаланилган.

«Жирканч саккизлик» фильми учун яратган мусиқаси 2016 йилда «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

Морриконе 2007 йилда кинематография соҳасидаги хизматлари учун мукофотланган.

Афсонавий композитор 2011 йилда Тошкент шаҳрида ҳам концерт берган. У ўз жамоаси билан «Маҳаллада дув-дув гап» фильми мусиқасини ижро этган.