Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли Л.М. исмли эркак вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бемор (26 июндан) томоғида оғриқ бўлишига, тана ҳарорати кўтарилганига қарамай шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган.

1 июль куни эса йўтали кучайиб, нафас сиқиши белгилари пайдо бўлгач, тез ёрдам чақирган ва тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шу куни ундан COVID-19 инфекциясига таҳлил олиниб, зудлик билан реанимацион муолажалар бошланган. Беморга ўткир миокард инфаркти, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Бунгача Ўзбекистонда 34 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

Маълумот учун, Ўзбекистонда 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 143 нафарга етди. Шундан 6584 нафари соғайган.