Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоий вилоятида коронавирусга чалинган 52 ёшли эркакнинг вафот этганини хабар қилди.

Қайд этилишича, Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А. 2020 йил 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага COVID-19 инфекциясига гумон билан олиб келинган.

Унга COVID-19, икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигининг 3—4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

52 ёшли навоийлик эркак Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 44-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 43 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: