Ўзбекистонда 2020 йил 8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 144 кишига кўпайиб, 10 982 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларнинг

  • 113 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 37 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 76 нафари аҳоли орасида);
  • 9 нафари Қорақалпоғистонда (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
  • 22 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шунингдек, 8 июль куни Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 77 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, мамлакатда айни пайтгача коронавирус инфекциясига чалинган 6888 нафар фуқаро соғайган, коронавирусдан вафот этган беморлар сони 42 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатда 4052 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.