Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 22 нафар, 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида 49 нафар, 3-сонли туғруқ комплексида 2 нафар, 1-сонли Республика клиник шифохонасида 84 нафар, 2-сонли Республика клиник шифохонасида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, жами 172 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шунингдек, 8 июлда Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида жами 77 нафар бемор соғайган.

8 июль кун давомида жами 249 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш кўрсаткичи бўйича аввалги рекорд 3 июлда қайд этилган ва шу куни 217 нафар бемор COVID-19’дан тузалганди.

Шу тариқа 8 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 7060 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 2020 йил 8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 144 кишига кўпайиб, 10 982 нафарга етган, коронавирусдан вафот этган беморлар сони эса 44 нафарни ташкил қилмоқда.