Ўзбекистонда 2020 йил 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 117 нафар одамда коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганлар сони 11 564 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 49 таси карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 42 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
  • 15 таси Наманган вилоятида (шундан 9 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 таси аҳоли орасида);
  • 7 таси Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда;
  • 2 таси Фарғона вилоятида;
  • Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 тадан аҳоли орасида аниқланган.

9 июль кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 203 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар бемор тузалган. Тузалганларнинг умумий сони 7287 нафарга (63 фоиз) етган.

Ўзбекистонда 4226 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилади ССВ хабарида.

Эпидемия бошланганидан бери жами 51 нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.