Ўзбекистонда 2020 йил 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 188 кишига кўпайиб, 11 447 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларнинг

  • 104 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,
  • 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида),
  • 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида),
  • 24 нафари Қорақалпоғистонда (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Маълум қилинишича, 9 июль куни Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда айни пайтгача коронавирус инфекциясига чалинган 7082 нафар (62 фоиз) фуқаро соғайган. Ўзбекистонда коронавирус асоратлари оқибатида 49 нафар бемор вафот этган.

Ҳозирда мамлакатда 4316 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.