Сурхондарёда коронавирус инфекциясига чалинган 35 ёшли эркак вафот этди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарга кўра, Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи 35 ёшли С.С. 2020 йил 28 июнь куни томоғида оғриқ сезган, нафас йўллари яллиғланган. Аммо ҳеч кимга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган.

2 июль куни соғлиғи ёмонлашавергач, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унда COVID-19 тасдиқлангач вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга COVID-19 оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас, юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, семизлик ва сурункали пиелонефрит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва у ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

35 ёшли С.С. коронавирусдан вафот этган Сурхондарёдаги учинчи, Ўзбекистондаги 51-бемор бўлди.

Кун давомида ССВ 6 нафар беморнинг вафот этгани ҳақида хабар берди.

Бунгача Ўзбекистонда 50 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: