Ўзбекистонда 2020 йил 10 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, яна 159 нафар одамда коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганлар сони 11 723 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатлари

  • 78 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
  • 29 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 10 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 5 нафари Хоразм вилоятида;
  • 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида;
  • 17 нафари Навоий вилоятида;
  • 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 7287 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, эпидемия бошланганидан бери жами 52 нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозирда мамлакатда 4384 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.