Ўзбекистонда 2020 йил 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 142 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 12997 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 45 таси карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 97 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган.

12 июль, кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор инфекциядан тузалган.

Ўзбекистонда COVID-19 дан фориғ бўлганларнинг умумий сони 7852 нафарни (60 фоиз) ташкил қилмоқда.

«5085 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5085 нафар бемордан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бугун жами 484 нафар одамда коронавирус аниқланди ва қаторасига 5 кундан буён касалланганлар сони 400 нафардан кўп экани хабар қилиб келинмоқда.

Эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 60 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.