Ўзбекистонда 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони яна 149 кишига кўпайиб, 12 855 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,
  • 28 нафари Андижон вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида),
  • 76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида

аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 7723 нафари соғайган, 59 нафари эса вафот этган.