Ўзбекистонда 2020 йил 13 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 167 кишига кўпайиб, 13 360 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларининг

  • 83 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 75 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
  • 9 нафари эса Навоий вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 7852 нафар фуқаро (58 фоиз) соғайган. Касаллик оқибатида 62 нафар бемор вафот этган.

Ҳозирда мамлакатда 5446 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.