«Ниҳол» мукофоти совриндори, мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси Аброр Парпиев 20 июль куни 45 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Аброр Парпиев мақом устаси, халқ ҳофизи Фаттоҳхон Мамадалиевнинг севимли шогирди эди. У узоқ давом этган оғир касаллик туфайли вафот этган.

Аброр Парпиевнинг «Қадимги ушшоқ», «Ватан», «Гўзалларнинг сарвари» каби қўшиқлари оммалашган.