Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Жомий бозори яқинидаги қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: ФВВ

Қайд этилишича, ёнғин 22 июль куни соат 15:34 да бошланган. Бир неча дақиқада фавқулодда ҳодиса жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келган.

Фото: ФВВ

Ёнғин қутқарув жанговар бўлимлари манзилга соат 15:41 да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 16:14 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган ҳамда дўконларнинг 2000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ

Ёнғин натижасида қурилиш моллари дўконларида жами 200 квадрат метр майдони ёниб кетган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.