Американинг Аляска штатида иккита самолёт ҳавода тўқнашиб кетди, деб хабар беради Anchorage Daily News.

Фото: Anchorage Daily News

DHC-2 Beaver va Piper PA-12 бир моторли самолётлари Кенай яриморолидаги Солдотна шаҳри аэропорти яқинида бир-бири билан тўқнашиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида Аляска қонун чиқарувчи қуйи палатаси аъзоси Гэри Кнопп ҳам бор. У самолётлардан бирининг ичида бўлган. Иккинчи самолётда эса олти киши — канзаслик учувчи ва Жанубий Каролинада яшовчи оила бўлган.

Фото: Anchorage Daily News

Олти киши воқеа жойида, яна бир киши шифохонага кетишда тез ёрдам машинаси ичида вафот этган. Самолёт қолдиқларининг аксарият қисми шоссе бўйлаб сочилгани сабаб, йўл вақтинча ёпиб қўйилган.

Аввалроқ Сомалида гуманитар юкларни олиб келган самолёт қўрқиб кетган эшаклар сабаб фалокатга учрагани тўғрисида хабар берилганди.