Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътилни турли машғулотлар билан ўтказмоқда. 15 июль куни давлат раҳбари мамлакат кўлларидан бирида балиқ овлаган бўлса, 21 июль куни алабай ити билан сайр қилган, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана».

Фото: Хроника Туркменистана

Қайд этилишича, 29 июль куни эрталаб Бердимуҳамедов Копетдағ тоғ этагида велосипедда сайр қилган.

Фото: Хроника Туркменистана

Давлат раҳбари велосипедда «Ахал-Теке» от спорт мажмуасига ташриф буюрди. У ерда Бердимуҳамедов Гарлавач номли оти билан мажмуани айланиб чиқди.

Фото: Хроника Туркменистана

Сайр тугагач, Бердимуҳамедов отни мажмуага олиб келиб, жиловни ечиб, унга ўт-ўлан бериб, ичиш учун сув берган. Кейин Гурбангули Бердимуҳамедов от учун махсус аралашма тайёрлаб, уни овқатлантирган.