Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан боғлиқ ноқулай вазият мавжуд бўлган «қизил ҳудуд» ҳисобланган мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди, дея хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Gemius

Таъкидланишича, 1 август, шанба кунидан бошлаб Украинада «яшил» ва «қизил» ҳудудлардаги мамлакатларнинг янги таснифи амалда бўлади, бу эса маълум бир мамлакатдан қайтиб келгандан сўнг ўзини изоляция қилиш ёки тестдан ўтиш зарурлигини белгилайди. Бундан ташқари, хориждан қайтиб келганлар учун янги қоидалар кучга кирди.

«Қизил рўйхат»га Украина сўнгги 14 кун ичида ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган янги ҳолатлар сони Украинадаги кўрсаткичдан ошган мамлакатлар киритилган. Бундан ташқари, охирги 14 кун ичида касалланганлар сонининг кўпайиши 30 фоизга ошган мамлакат ушбу рўйхатга киритилган.

«Яшил» ҳудуд мамлакатлари қаторига Украинадан ташқари Швеция, Португалия, Хорватия, Беларусь, Буюк Британия, Туркия, Словения, Миср ва Италия кирган.

«Қизил» ҳудудга Ўзбекистон, Хитой, Венгрия, Грузия, Германия, Чехия, Болгария, Албания, Черногория, Польша, Франция, Россия киради.

Эътиборли томони, «қизил рўйхат»га коронавирус ҳали расман тасдиқланмаган Туркманистон ҳам киритилган.