Бир неча кун аввал йўлак бўйлаб мурдалар ётган шифохона акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Бу видео Республика Патологик анатомия марказида суратга олингани «Ҳудуд» ёшлар информацион дастурида маълум қилинди.

Фото: Видеодан скрин

Таъкидланишича, видео марказнинг магистр ва ёш санитарлари томонидан тасвирга олинган. Видео аслида 28 июнь куни туширилган.

«28 июнь куни Россиядан чартер рейсида ‘Груз-200’ кўринишида 16 та мурда келган эди. Мурдаларни барчаси ‘яшикъларда келган. Биз яшикларни очиб кўриб, ювиб, тозалаб, тикадиган жойини тикиб, дезинфекциялаб, кафанлаб қариндош уруғига беришимиз керак», – дейди марказ вакили.

Фото: Видеодан скрин

Вакилнинг айтишича, асли бу видео хоразмлик талабалар томонидан тасвирга олинган бўлиб, оиласига қаерда ишлаётганини кўрсатиш учун бўлган. Шундан сўнг видео 18 июль куни Хоразм орқали ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Марказ вакилининг сўзларига кўра, ушбу ҳолатнинг коронавирусга алоқаси йўқ.

Аввалроқ шунга ўхшаш видео тарқалганда Соғлиқни сақлаш котиби Ўзбекистонда мурдалар бундай сақланмаслигини маълум қилган эди.