«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.

Ғарбликларнинг Марказий Осиё халқлари тарихи ҳақидаги тарихий қайдлари минтақа халқлари тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиши мумкин.

«1873 йил Макгахан исмли америкалик сайёҳ Ўрта Осиёга саёҳат қилади. Унинг эсдаликлари ўша даврдаги Ўрта Осиё ҳақида Ғарб сайёҳи нигоҳи билан ёритилгани ажойиб. Айниқса қозоқлар ҳақидаги қайдлари менга ёқади», – Туғжон Касенова, ядро соҳасида тадқиқотчи.

Ўзбекистон қашшоқ оилаларга пандемия шароитида моддий кўмак беришни қандай ҳал қила олди? Мақсад воситаларни оқлай олдими?

«Ўзбекистондаги 1,7 миллион шахс ёки 400 минг оила ҳар бири 220 минг сўм (20$) миқдорида ёрдам пули олади. Ёрдам пули оладиган аҳоли рўйхати апрель ойида маҳаллар раисларининг уйларга бориб аҳволни ўрганиш орқали тузилган. Ботир Қобилов пул тарқатишнинг кам харажатли ва самарали йўлларини таклиф қилмоқда», – Дилмурод Юсупов, тадқиқотчи олим

Светлана Цихановская Беларусга янги демократик ислоҳотларни олиб келишга қанчалик яқин?

«Гродно шаҳрида Цихановскаяни қўллаб-қувватлаш учун 10 мингдан ортиқ беларус келди. Буни кутмаган эдим. Бу сиёсий кампания афсонавий. Турли ёш, жинс, сиёсий қарашларга эга бўлганлар барчаси. Бу янги Беларусь», – Франак Вичорка, журналист.

Блогер назарида Ўзбекистон банк тизими айрим давлатлардаги банк тизимидан аълороқ ишламоқда. Олқишлашга сазовор.

«Мутахассисмасман, аммо оддий фойдаланувчи сифатида шуни айтишим мумкин. Ўзбекистондаги банклар хизмат тизими: пул ўтказмалари, етказиб бериш учун тўловлар Туркиядагидан анча яхши. Туркиянинг устун жиҳати банкоматлар кўплигида. Банк функциялари  бизда анча ривожланган», – Нурбек Алимов, блогер.

Касал бўлиб қўлсангиз, қаерда даволаниш мумкинлиги ҳақидаги пост!

«Дунёнинг энг яхши шифохоналари:

  1. Мейо шифохонаси, АҚШ;
  2. Кливленд шифохонаси, АҚШ;
  3. Массачусетс умумий касалликлар шифохонаси, АҚШ;
  4. Торонто умумий касалликлар шифохонаси, Канада;
  5. Шаритэ – Берлин университети шифохонаси, Германия;
  6. Жон Хопкинс касалхонаси, АҚШ;
  7. Цюрих университети касалхонаси, Швейцария;
  8. Сингапур умумий касалликлар шифохонаси, Сингапур;
  9. Шеба тиббиёт маркази, Исроил;
  10. Каролинска шифохонаси, Швеция

Маълумотлар The Newsweek нашри асосида олинган», – World Index, фан, маданият, таълим, иқтисодиёт соҳасида таҳлиллар маркази.

Никоҳ билан якунланган 16 йиллик муҳаббат синовлари.

«Финландиянинг 34 ёшли бош вазири Санно Марин 16 йил учрашиб юрган футболчи Маркус Райконенга турмушга чиқди», – Дмитрий Смирнов, «Комсомольская Правда» газетаси журналисти.

Коронаинқироздан ҳамма бирдек қийналмоқда. АҚШда кичик ва ўрта тадбирлорлик билан шуғулланган бизнесларнинг ҳақиқий манзараси рақамларда.

«АҚШда локдаун эълон қилинган 1 мартдан бери 140 мингдан зиёд бизнес корхоналари ўз иш фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Бу бизнесларнинг 41 фоизи батамом ўз иш фаолиятини юритишдан тўхтади», – Йан Бреммер, сиёсий таҳлилчи.

Илон Маск нимани орзу қилишини барча билан ўртоқлашди. Фазога учамиз.

«Агарда фазога саёҳат самолётдаги парвоз каби оммалашса, инсоният келажаги таъминланган бўлади», – Илон Маск, Space-X ва Tesla компаниялари раҳбари.

Машҳурлик яхши, агар ундан оддий халққа ростдан ҳам фойда тегса. Ўзбек шоу бизнес вакиллари ҳам ўқийдиган пост.

«Беёнcе ва Jay-Z ўз нуфузларидан дунёни яхши тарафга ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда. Улар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қашшоқлик даражасини камайтириш лойиҳаларида ташаббускорлик кўрсатмоқда», – Жорж Такей, актёр, киношунос, муаллиф.

Ниҳоят собиқ ппрезидент Барак Обама ким учун овоз беришини маълум қилди.

«Мен кўп миллатлли, умидли, ҳамдард, юқори касбий малакага эга бўлган демократларни қўллаб-қувватлайман. Агар сиз демократлар номзоди кўрсатилган округ ёки штатда яшаётган бўлсангиз, кузда овоз беринг. Агар имкон қила олсангиз, почта ёки шахсан келиб овоз беринг» – Барак Обама, АҚШнинг 44-президенти.

Ўзбекистон ҳукуматининг хорижлик фуқароларга кўрсатган ёрдами таҳсинга лойиқ.

«Хориж фуқаролари учун Ўзбекистон визаларининг амал қилиш муддати автоматик тарзда 1 ноябрга қадар узайтирилди», – Никита Макаренко, журналист.

«Қарта уй» сериалини мухлислари 5-мавсум нима билан тугашини тахмин қилсалар ҳам бўлади. Токио бу ҳақда айрим сюжетларни ошкор қилиб қўйди.

«Бешинчи мавсумга тайёрмисиз? Ўғрилик ниҳоясига етмоқда», – Урсула Корберо, «Қарта уй» кино сериалида Токио образини яратган актриса.

Исайя тўфонига тайёргарлик ҳақида губернаторнинг ҳисоботи ва тавсиялари. Вилоят ҳокимлари ўрнак олса арзийди.

«Жамоамиз билан биргаликда Исайя тропик тўфонини яқиндан кузатиб келяпмиз. Кучли ёмғир, шамол ва сув тошқинлари сешанба тонгида Виржиния қирғоқларига етиб келиши кутилмоқда. Агар сиз Виржиния қирғоқларига туташ ҳудудларда истиқомат қилсангиз, ҳозир тайёрланиш учун айни вақт. Тўфонга қандай тайёрланиш мумкинлиги ҳақидаги маслаҳатларни қуйидаги ҳаволадан билиб олишингиз мумкин», – Ральф Нортам, Виржиния штати губернатори

Жаҳон банки кимлар коронаинқироздан кўп талафот кўришини айтиб қўя қолди. Россия, Тожикистон. Ўзбекистон ҳам борми, тушуниб олиш унчалик қийин эмас.

«Коронавирусдан энг кўп азият чекадиганлар қайси давлатлар бўлади? Аввало, соғлиқни сақлаш тизими ожиз бўлган мамлакатлар, кейин савдо-сотиқ, сайёҳлик, хориждан келадиган пул ўтказмаларига қарам бўлган мамлакатлар ҳамда табиий бойликларини экспортига кун кўрадиган мамлакатлар», – Жаҳон банки Twitter саҳифаси.

Европа Иттифоқи кўксидаги оғриқ – Беларусда демократик тартиб ўрнатилиши учун Европа қандай тадбир қилиши керак?

«Европа Иттифоқи Беларусдаги сайловларни эркин ва адолатли ўтиши ҳақида аниқ талаблар қўйиши муҳим. Шунингдек, Европа Иттифоқи мухолифат ва сиёсий фаолларнинг Беларусда қамоққа олинишини танқид қилиши ҳам муҳим масала. Сукут демократияни бостиришга қаратилган зуғумдир», – Карл Бильд, Европа Иттифоқининг халқаро муносабатлар бўйича кенгаши раиси.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.