Режиссёр Люк Бессоннинг 2001 йилда суратга олинган «Васаби» фильми энг яхши фильмлар рўйхатидан жой олган. Ушбу фильм қаҳрамонлари 19 йилдан сўнг қандай кўринишга эга эканлиги кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Фото: «Яндекс Дзен»

«Такси-2» фильмининг муваффақиятдан илҳомланган Люк Бессон янги комедия учун сценарий ёзади. Бу картинада француз полициясига дуч келадиган япон мафияси эмас, аксинча француз полициясининг Японияга дўстона ташрифи ҳақида ҳикоя қилади.

Бош ролга Бессоннинг севимли актёрларидан бири Жан Рено таклиф қилинди. Ўша пайтда у 52 ёшда, мукаммал жисмоний кўриниш ва машҳурлик чўққисида эди. Хушёр ва адолатсизликка чидолмайдиган комиссар Юбер Форентин роли айнан у учун ёзилган.

Ҳозир актёр 72 ёшда, у фильмни ҳалиям эслайди ва яхши кўради. У эндиликда фильмларда кам суратга тушяпти.

Фото: «Яндекс Дзен»

Юбернинг тўсатдан пайдо бўлган қизи Юми ролини актриса Риоко Хиросюе ўйнаган. У 19 ёшда актрисалик карьерасини бошлаган эди.

Ҳозир Риоко 39 ёшда. Ўтган йилларда у турмушга чиқди ва ажрашди. Икки фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялади. У ҳалиям фильмларда суратга тушяпти. Ҳозирда у қўшиқчи сифатида альбомлар чиқарган ва ватанида жуда машҳур.

Фото: «Яндекс Дзен»

Юбер Форентиннинг дўсти Момо ролини актёр Мишель Мюллер ижро этган. У асли австралиялик ва профессионал актёр ҳам эмас. Маълумоти бўйича математика ўқитувчиси. У мактабга Қорбобо кийимида келиб, ноўрин хатти-ҳаракати учун ишдан бўшатилган. Кейин у песалар ёза бошлаган ва уларни кичик хусусий театрларда саҳналаштирган. Уни кўрганлар кинога таклиф этган. Шундай қилиб, Мишел биринчи Бессоннинг «Такси-2», кейин «Васаби» фильмларида роль ўйнади.

Ҳозир актёр 53 ёшда. Унинг иштирокидаги охирги фильм 2017 йилда намойиш этилган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фильмда Юбер билан муносабатларини ўрнатмоқчи бўлган аёл ролини Кароль Буке ижро этган. Ўшанда актриса 42 ёшда ва Жерар Депарде билан ишқий муносабатда бўлган, аммо улар 2005 йилда ажрашган.

Актриса, асосан, эпизодик ролларни ўйнагани учун унинг актрисалик карьерасини муваффақиятли деб бўлмайди. Унинг иштирокидаги охирги фильм 2017 йилда намойиш этилган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Ёвуз жиноятчи ролини япон актёри Ёси Оида ижро этган. У ўшанда 68 ёшда — фильмдаги энг кекса актёр эди.

Ҳозир у 87 ёшда. Токиода яшайди. Унинг ижросидаги охирги фильм 2017 йилда тақдим этилган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Нотариуснинг ролини япониялик актёр Хирата Харухико ўйнаган. «Такси-2» ва «Васаби» картинасидан сўнг у фильмларда жуда кам суратга тушди.

Ҳозирда у 73 ёшда. Токиода яшайди.

Фото: «Яндекс Дзен»