Қуйидаги актёрлар дублёрлари ўзларига қуйиб қўйгандек ўхшайди ва улар юлдузларни хавфли саҳналарда жароҳатланиши ва лат ейишидан сақлайди.

Крис Хемсворт

Фото: Cosmopolitan

Криснинг кўриниши ўзига ўхшаб кетадиган дублёри «Тор» ва «Қасоскорлар» фильмидаги иштирокидан кейин елкаси чиққан, умуртқасида уч жойидан синган, қовурғаси шикастланган ва тос суяги синган. Лекин шунга қарамасдан фотога қараб, уни Крисдан ўпкаламагани ва яхши алоқада эканини билиш мумкин.

Жонни Депп

Фото: Cosmopolitan

«Кариб денгизи қароқчилари» нафақат бош қаҳрамонлар, балки иккинчи даражали актёрларга ҳам муваффақият олиб келган. Истеъдодли ва Жоннига икки томчи сувдек ўхшайдиган дублёр мазкур ижроси учун Дунё каскадёрлари академиясининг мукофоти Taurus’га икки карра лойиқ топилган.

Роберт Паттинсон

Фото: Cosmopolitan

Актёр сингари оппоқ, қалин қошли дублёрни қоронғида Роберт билан адаштириш мумкинлиги ажаб эмас.

Женнифер Лопес

Фото: Cosmopolitan

Ушбу дублёрни фақатгина соч турмаги Лопесга ўхшайди, қолганини эса ракурс ва компьютер графикасининг ўзи ҳал қилади. Асосийси эса турли саҳналарни деб Женнифер ҳаёти хавф остида бўлмайди.

Риз Уизерспун

Фото: Cosmopolitan

Суратга бир қарашда уларнинг қай бири ҳақиқий Риз эканини билиш қийин. Сиз-чи, топа олишга муваффақ бўлдингизми?

Бен Аффлек

Фото: Cosmopolitan

Ўхшаш соч ва соқолли дублёр актёрнинг эгизаги эмасми, деган шубҳа пайдо бўлади.

Шарлиз Терон

Фото: Cosmopolitan

Нозик, сариқ сочли актрисага блокбастерлардаги роллар жуда ҳам ярашади. Шунга қарамасдан, суратга олиш жамоаси баъзи дублларни профессионалларга ишонишни афзал билади.

Эми Шумер

Фото: Cosmopolitan

Mallа ранг ўрилган соч билан актриса Эми Шумерга қуйиб қўйгандек ўхшаган.

Элисон Ханниган

Фото: Cosmopolitan

Ушбу суратда «Американча пирог» юлдузини суратга олиш оралиғ​идаги танаффусда ў​зининг бир қанча дублёрлари билан биргаликда дам олаётганини кў​риш мумкин.

Руперт Гринт

Фото: Cosmopolitan

Қалин сочли актёрга ўхшаш дублёр топишнинг ўзи баъзида фильмнинг ярим муваффақиятини таъминлайди.

Арнольд Шварценеггер

Фото: Cosmopolitan

Мускулли, бақувват актёрга дублёр керак бўлмайди деб ўйлаганлар янглишади. Баъзи кадрларда Арнольд ўрнини унга ўхшаш дублёр эгаллайди.

Сильвестер Сталлоне

Фото: Cosmopolitan

Сильвестерга унинг ўзи каби мускулли дублёри бир неча марта ёрдам берган.

Ума Турман

Фото: Cosmopolitan

Баъзида Ума бажариши керак бўлган мураккаб жанг элементлари учун қўшимча куч, яъни дублёр жалб қилинган.

Бенедикт Камбербэтч

Фото: Cosmopolitan

Британиялик актёр ҳаёт саргузаштларга тўла. У бир гуруҳ безорилар томонидан ўғирланган одамни актёрнинг ўзи қутқарган. Шунда келиб чиқиб Бенедиктга дублёрнинг кераги йўқ деган хулосага келиш мумкин, лекин ундай эмас. Кембербэтчдек драма актёрини авайлаш учун жанг саҳналарида унинг дублёри ёрдамидан фойдаланилади.