Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида яшовчи Уэнди Линдси ажойиб тасвирни видеога муҳрлади. Тасвирда қор ёғаётган пайтда бир-бири билан уришаётган кенгурулар акс этган, деб ёзади «7news.com.аu».

Фото: «iz.ru»

Линдсининг сўзларига кўра, кенгурулар жанжали фермада юз берган.

«Биз тез-тез кенгурулар жангининг гувоҳи бўламиз, аммо уларни қор ёғаётган пайтда томоша қилиш ажойиб эди», – дея қўшимча қилади Линдси.

https://www.facebook.com/7NEWSsydney/videos/3469113033139510/

Кенгурулар чиндан ҳам жанг қилишни яхши кўради, Twitter тармоғида ҳам уларнинг келишмовчиликлари ҳақида кўплаб видеолар мавжуд.

Ушбу видеода тасвирланишича, кенгуру итга ҳужум қилган. Шунингдек, кенгуру довдираб қолган итга қараганда анча дадил кўринган. Аммо итнинг эгаси ўз вақтида етиб келиб, кенгурунинг юзига тарсаки туширади. Шундан сўнг кенгуру ҳам эсанкираб қолади.