Она бўлиш ҳар бир аёл учун энг муҳим воқеалардан бири. Бундай вақтда ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва эътибор ҳар доимгидан ҳам муҳим саналади. Машҳурлар фарзанд дунёга келтиргани учун уларнинг турмуш ўртоғи қандай миннатдорчилик билдирган? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Мила Кунис — фируза кўзли узук

Фото: Cosmopolitan

Эштон Кутчер, Деми Мур билан муносабатларига якун ясаганидан кейин Мила Кунис билан учраша бошлаган. Жуфтлик оила қурган ва 2014 йилда қизлари Уаетт дунёга келган. Биринчи фарзандининг туғилган куни учун Куниснинг ўзи дизайнер Марина Бъга мурожаат қилган ва у томонидан фируза тошли тилла узук лойиҳалаштирилган. Сони чекланган коллекциядан ўрин олган узук индивидуал буюртма бўлмаган. 4800 долларга сотилган узукдан тушган маблағ, Замбиядаги туғруқхонага хайрия қилинган.

Мерайя Кэри — исм ёзилган бриллиант маржон

Фото: Cosmopolitan

2011 йилда хонанда эгиз фарзанд дунёга келтирган, Турмуш ўртоғи Мерайяга нима совға қилишга боши қотган. Унинг қимматбаҳо нарсаларни яхши кўришини, лекин оригинал тақинчоқлари кўплигини билган Ник Кеннон фантазия асосида ёндашув қилган. Унинг танлови қиз ва ўғлининг исми ёзилган оқ ва пушти бриллиант маржонда тўхтаган.

Кайли Женнер — Ferrari

Фото: Cosmopolitan

Дунёнинг энг миллиардер аёли Кайли ва рэпер Тревис Скотт 2018 йил 1 февралда фарзандли бўлган. Жуфтлик танишгани, севги тарихи, Кайлининг ҳомиладорлиги акс этган «Қизимизга » деб номланган видео билан бўлишган ва ролик 73 миллиондан кўпроқ томоша қилинган. Тревис Кейлига миннатдорчилик сифатида 1,4 миллион долларлик Ferrari Ла Ferrari машинасини совға қилган.

Никол Кидман — Cartier узуги

Фото: Cosmopolitan

Никол, Том Круз билан 10 йиллик муносабатларига нуқта қўйганидан кейин 2006 йилда Кит Урбанга турмушга чиққан. Биринчи турмушида фарзандли бўлолмаган Кидман, ҳомиладорлиги ҳақида хабар топганидан кейин суратга тушишни четга суриб ўзини оналикка тайёрлаган. Қиз фарзанди дунёга келганидан боши осмонга етган Урбан, рафиқасига бриллиант билан безатилган тилла узук совға қилган. Cartier’дан харид қилинган 37 минг долларлик узукдаги оқ олтин дўстликни, сариқ садоқат ва пушти севгини англатган.

Бейонсе — кўк танзанитли узук

Фото: Cosmopolitan

Jay-Zи Ва Бейонсе учун кўк ранг аҳамиятли ҳисобланади. Рэпер 2001 йилда The Blueprint, 2002 йилда The Blueprint 2: The Gift & the Curse, 2009 йилда эса The Blueprint-3 альбомини тақдим қилган. Бейонсе ҳам кўк рангни яхши кўришини таъкидлаган ва шу сабаб бўлса керак қизига Блу Айви деб исм қўйган. Jay-Zи рафиқасига 35 минг долларлик, катта кўк танзитли, бриллиант узук совға қилган.

Женнифер Лопес — 2, 6 миллионлик айни дамда бошқа одамга тегишли зирак

Фото: Cosmopolitan

Женнифер ва хонанда Марк Энтони 2006 йилда турмуш қурган ва муносабатлар 5 йилдан кўпга чўзилмаган. Ушбу турмушдан Лопес эгиз фарзанд дунёга келтирган. Совға сифатида Энтони рафиқасига 2,6 миллион долларлик зирак олиб келган. Аммо, ажрашганидан кейин Женнифер собиқ эри томонидан совға қилинган барча тақинчоқлар хусусан зиракни ҳам сотиб юборган.

Ким Кардашян — Lorraine Schwartz бриллиант маржон

Фото: Cosmopolitan

Ким Кардашян, Кане Уэст билан турмуш қурганидан кейин бир ўғил ва қиз дунёга келтирган. Энг кичик фарзанди Чикагони эса суррогат она дунёга келтирган. 2015 йилда иккинчи фарзандига ҳомиладор Ким Instagram саҳифасида истаклари рўйхати билан бўлишган. Чақалоқ дунёга келганидан кейин эса рэпер, ўша рўйхатдаги энг қимматбаҳо совға —Lorraine Schwartz бриллиант маржонини келтирган. Қизлари Сейнтанинг исми нақш қилиб ёзилган тақинчоқ 2016 йил Парижда ўғирлаб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек шоу-бизнес вакилларидан хонанда ва актриса Мадина Мумтоз учинчи фарзандини дунёга келтирганида унга Malibu, актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова қизли бўлганида эса Equinox автомобилини совға қилган эди.